Одил Аҳмедов: “Олдинги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уриндик”

  • 20 ноябрь 2019, 21:54
  • 608
  • Спорт
  • Одил Аҳмедов: “Олдинги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уриндик”
    Терма жамоамиз учун якунда ғалаба билан тугаган Фаластинга қарши учрашувдан сўнг, футболчиларни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган Одил Аҳмедов фикрларини билдирди.
    - Биринчи галда ўйин таасcуротлари билан ўртоқлашсангиз...
    - Ўйинни назорат қилишимиз керак эди, бунга эришдик деб ўйлайман. Тезкор гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Дарвозани ишғол қилганимиздан сўнг бўш зоналар пайдо бўлди. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Умуман бундай ўйинларда кўпроқ гол уришимиз керак эди.

    - Биз ҳам сизга шу савол билан мурожаат қилмоқчи эдик. Саудия билан ўйиндаги натижани ўйлаб туриб, Фаластинга қарши тўплар нисбатини яхшилаб олишга эътибор беришимиз керак эди. Худдики жамоа мураббийнинг кўрсатмасига биноан тўп тепгандек бўлди. Бу айнан мураббийнинг кўрсатмасимиди ёки ўйиндан келиб чиқиб шундай йўл тутилдими?
    - Энди бу футбол. Кўплаб вазиятлар яратдик, кўрдингиз. 1-0 қалтис ҳисоблиги учун, иккинчи голни уришга ҳаракат қилдик. Барибир руҳият деган нарса бор. Орқароқда хатосиз ўйнашимиз талаб этиларди. Йигитлар ўтган сафарги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уринишди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Одил Аҳмедов: “Олдинги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уриндик”