Фото: AFP/Getty Images
Ўзбекистон футболида VAR (Video Assistant Referee – ҳакамнинг видео ёрдамчиси) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш учун 7 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади ва бу 3 босқичда амалга оширилади.
Дастлабки икки босқичда бу борада етарли тажрибага эга VAR провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, ушбу тизим бўйича ишлайдиган мутахассислар, видеоператорлар тайёрланади, стадионлар VAR тизимидан фойдаланиш учун мослаштирилади, VAR бўйича ишловчи ҳакамлар малакаси оширилади, шунингдек, якуний босқичда футболчи, мураббийлар, футбол жамоатчилигига VAR тизимининг ишлаш тартиби бўйича зарур маълумотлар тақдим этилади. Шундан кейин VAR тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Энди бу тизимни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилади. VAR тизимидан режага мувофиқ тарзда, босқичма-босқич, 2021 йилдан бошлаб фойдаланилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»