Фелиш Европанинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Фелиш Европанинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Жоау Фелиш Golden Boy-2019 мукофоти соҳиби бўлди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки ушбу мукофот 21 ёшдан катта бўлмаган европалик футболчига берилади. Фелиш спорт журналистлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 1-ўринни эгаллаган. Португалиялик “янги Роналду” жами 332 та овоз тўплаган.

Бу борада Фелишдан кейинги ўринларни "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо (175) ва "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверцлар (75) эгаллашди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар