
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Леннокс Люис WBA, WBO, IBF, IBO чемпиони Энди Руиснинг ажойиб техникасидан ҳайратда эканлигини айтди.
"Энди Руис “Монстр”га ўхшайди. Унинг зарбаси шунчалик кучлики, машғулотини томоша қилганимда "боом, бум, бум" каби қулоқни қоматга келтирувчи овозларни эшитаман. Унинг техникасига қойил қолдим. Мен Эндининг собиқ мураббийи Фредди Роуч билан гаплашдим.
Роучнинг айтишича, Руиснинг вазн йўқотишининг зарарли жойи йўқ. Менимча, агар у Жошуага қарши жангда вазн ташлаган ҳолатда чиқса, янада тезроқ бўлади. Қолаверса, бу омил унинг зарбасининг кучига таъсир қилмайди”, - деди Льюис.
Руис ва Жошуа ўртасдаги реванш жанги 7 декабр куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар