
"Ростов" клуби устози Валерий Карпин РПЛ 19-турида "Спартак" устидан қозонилган ғалаба (4:1) юзасидан ўз фикрини баён қилди.
"Менга биринчи навбатда ҳисоб жуда ёқди. Бунгача яхши ўйинлар бўлди, аммо керакли натижага эриша олмадик. Биринчи бўлим менга ёқди, танаффусдан кейин эса ўйиндаги юқори темп бизни толиқтириб қўйди. Қувонарлики, ҳаммаси яхшилик билан якунланди", - дейди Карпин.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" клуби Россия чемпионати 19-туридан кейин 34 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар