2 740
Купернинг хатоси, уни Бабаян билан фарқи ёхуд Бердиевнинг муваффақият калити ҳақидаги фикрлари
Куч ва кучсизликнинг асл моҳияти нимада?
Сиз кўплаб миллиард инсонлар ичида ягонасиз. Африкалик ҳабашми, кўзи қисиқ осиёлик ёки малласоч европалик, бу нарсалар футболда мутлақо аҳамият касб этмайди.
Ҳар бир инсон учта муҳим омил (фактор) - РУҲ, ҚАЛБ ва ТАНАдан иборатдир.
Агар уларни кучли деб ҳисобласангиз, сиз ҳақсиз. Ростдан ҳам худди шундай!Агар биз кучлимиз деб ҳисобласангиз, сиз ҳақсиз. Ростдан ҳам худди шундай!
Инсонларга фақат танлаш имконияти берилган, холос. Сиз фақат танлаш учунгина масъулдирсиз!
Қачонлардир, қаердадир, Самвел Бабаянни давридамикан, терма жамоа футболчилари билан олимпиада ва жаҳон чемпионлари бўлган бир - биридан кучли бизнинг паҳлавон боксчиларимиз ўртасида учрашув ташкил қилинди. Ёмонмас, ёмонмас.... Аммо битта учрашув билан "бола" пайдо бўлмайди. Битта учрашув билан боксчиларимизнинг ўзига ва ўз олдига қўйган орзу - мақсадларига бўлган юксак ишончи футболчиларимизга юқиб қолмайди.
Самвел Бабаяннинг бу қароридан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, бу - уни жаҳон футболида қандайдир муваффақиятга эришишни хоҳлаганини англатади. Ҳа, у хоҳлаган, аммо қандай? Боксчиларимиз футболчиларимиздан нимаси билан фарқланади? Бир қарашда, улар ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди, уларни барчаси бутун бошли мамлакат фахри! Лекин барибир улар нимаси биландир фарқланади. Буни биз ҳис қиламиз ва сезамиз.
Самвел Бабаяннинг босиб ўтган йўли, эришган муваффақиятлари, обрўси, нуфузи ўша пайтда уни терма жамоа бош мураббийи бўлишига тўла мос келарди. Самвел Бабаян жамоа ташкил қилиш, футболчилар билан ўзаро муносабатни шакллантириш, бошқариш, ташкилотчилик, футболчиларни тактик ва жисмоний тайёргарлиги борасида билимлари беназирдир, аммо бош мураббий сифатида ҒОЯ ва ўз ғоясига бўлган ишонч, терма жамоа футболчиларига ғояни сингдириш ва бу ғояга нисбатан футболчиларда ишончни шакллантириш борасида ҳеч қанақа билимга ёки тасаввурга эга эмасди.
Уни бу ҳақида билмаслиги унинг айби ёки гуноҳи эмас. Нафақат у, балки Марчело Липпи (Хитой), Фабио Капелло (Англия, Россия) сингари мураббийлар ҳам бу билимдан мосуво эдилар. Бу билим ҳақида ҳеч ким билмайди. Ва натижа муваффақиятсизлик.... Агар жамоа муваффақиятсизликка учрай бошласа, "жамоага янги қон керак!" - деймиз. "Янги қон" сифатида янги футболчиларни олиб келамиз. Янги келган футболчилар фикрлаш нуқтаи назаридан олиб қараганда эскиларидан фарқ қилмаса уларни олиб келишдан нима маъно бор!
"Янги қон", бу - янги ғоя ва бу ғояга нисбатан футболчиларда ишончни шакллантиришни англатади. Мен футболга, футболчиларга, мураббийларга, жамоаларга, уларнинг муваффақият ва муваффқиятсизлигига бошқа ракурсдан қарайман ва кўплаб мураббийларнинг катта томошасини кўраман.
Мен танқид қилмаяпман, "ахлат" титмаяпман, қонуниятга биноан таҳлил қилаяпман, холос. Масалан, Эктор Куперни ҳам таҳлил қилишимиз мумкин. Футболимиз раҳбарлари Эктор Купер билан шартнома имзолашганда, Осиё кубогида терма жамоа олдига ҳеч қандай мақсад қўйилмайди, бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишдир, дейишганди (шунақа катта, олий даражадаги мусобақа бўлади-ю терма жамоа олдига ҳеч қандай мақсад қўймасликни ўзи абсурддан бошқа нарса эмас!).
Кейин эса Осиё Кубоги мусобақаси бошланиши олдидан, дабдурустдан Эктор Купер: "Бизнинг Осиё кубогидаги вазифамиз - чемпион бўлишдир," - деди. Чемпион бўлиш, бу - жуда зўр ғоя! Аммо, анча кеч. Агар Эктор Купер мана шу ғоясини шартнома имзолаган вақтда айтганда футболчиларимизда бу ғояга нисбатан ҳаминқадар ишонч шаклланган бўлармиди ва нимадир содир бўларди, нимадир рўй берган бўларди. Чунки футболчиларимизни бирор-бир ғояга нисбатан ва ўзларига нисбатан ишончни шакллантириш учун вақт энг муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ана энди солиштириб кўринг-чи, Самвел Бабаян ва Эктор Купер фикрлаш, жамоа олдига мақсад қўйиш нуқтаи назаридан олиб қараганда нимаси билан фарқ қилади? Улар бир биридан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Фақат оладиган гонарари билан фарқ қилади! Фикримга қўшиласизми?
Ишонч нима ва унинг футболчиларимиз қалбида шаклланиши, кучга кириш жараёни нимани англатади?
Бу нафақат футболчиларимизни жаҳон майдонларида ўзларини қулай ва ишончли ҳис килишларини, балки "яратиш жараёни"ни ҳам англатади. Агар жамоа бирор-бир ўйинда ғалаба қозонса, омадимиз келди, деб айтамиз. Мабодо бирор-бир ўйинда мағлубиятга учрасак, омадимиз келмади, деб айтамиз.
Ғалаба ва мағлубиятни асослай олмасак унинг сабабларини омад ёки омадсизлик билан изоҳлаймиз.
Аслида "омад" деган тушунча мавжуд эмас, фақат "яратиш жараёни" мавжуд.
"Яратиш жараёни", бу нима дегани? Бу жуда кенг қамровли мавзу. Бу "нарса"ни битта кичкина мақолада очиб бериб бўлмайди. Буни очиб бериш учун балки 7 жилдли китоб ёзиш керакдир...
"Яратиш жараёни", бу - танганинг иккинчи томони... Бу - сир!
Унда танганинг биринчи томони нимани англатади?
Бу - футболчиларимизни ўзига бўлган ишончини шаклланишини англатади. Албатта, футболчиларимизда маълум бир ишонч шаклланган, лекин бу ишонч фақат футболчининг ўзигагина маълум бўлган доирада ишлайди, ҳолос. Аммо дунё футболи билан солиштирганда, бу ишонч ҳаминқадар бўлиб қолади.
Ўзи футболчиларимиз учун ўзига бўлган ишонч нима учун керак? Шаклланган маҳоратларини ҳар қанақа даражада тўла намойиш қилиш учун!
Ишонч билан маҳорат ўртасида қанақа боғликлик бор? Ишонч футболчининг савиясини белгилаб беради.
Футболчининг савияси деганда биз нимани тушунамиз?
Футболчининг савияси, бу - уни фикрлаш қобилияти, дунё футболида тутган ўрни ва ўз олдига қўйган орзу - мақсадлари билан белгиланади.
Футболчининг ўзига бўлган ишончи қандай шаклланади?
Ишончнинг шаклланиш жараёни МАРВАРИД ҚОНУНИга асосланади.
МАРВАРИД ҚОНУНИ: Марварид, қимматбаҳо дур қандай пайдо бўлади? Шапалоқдек келадиган денгиз чиғаноғининг ичида молюска бўлади. Молюсканинг майин танасига тасодифан дагал қумчалар тушганида, у ўзини ҳимоя қилиб, бу бегона нарсаларни садаф қатламлари билан ўрайди ва натижада, табиий қимматбаҳо дур пайдо бўлади. ОНГ ва Ботиний онгнинг ишлаш принципи ҳам худди шунга ўхшайди. Сиз ишонмайдиган фикрлар, бу - ўша, дағал қумчалардир. Яъни, денгиз чиғаноғининг катта қисми, бу Онгингиз. Молюска - Ботиний онгингиздир.
Ботиний онгнинг вазифаларидан бири - Онгга тушган ҳар қандай фикрни ишонч билан ўрайди. Яъни МАРВАРИД ҚОНУНИга амал қилади.
МАРВАРИД КОНУНИ, бу нима дегани? Бу - миллиард, миллиард доллар дегани! Нима учун бу қонунни пулга чақиб баҳоладим? Ҳаммага тушунарли бўлиши учун! Чунки ҳаммамиз пулнинг аҳамиятини, унинг куч - қудратини яхши биламиз.
МАРВАРИД ҚОНУНИ, бу - "бомба" (кўчма маънода) дегани! Бу қонун бутун дунё футболини остин - устун қилиб юборади! Муболаға тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас!
МАРВАРИД ҚОНУНИ, бу - моҳият. Бу - асос!
МАРВРИД ҚОНУНИ, бу - инсон руҳиятини очиб берувчи кашфиёт! Бу кашфиёт ўзбек халқининг, миллатнинг мулки хисобланади. Ундан фақат эзгулик ва муваффақият учун фойдаланиш мумкин.
Бутун олам тартиб устига қурилган. Ҳамма нарса қонунга биноан содир бўлади. Шу жумладан, ҳар бир инсонда бирор-бир фикр ёки ғояга нисбатан ишончнинг шаклланиши ҳам қонунга биноан юз беради. Сиз бирор-бир фикр ёки ғояга нисбатан ишончни шакллантириш учун масъул эмассиз. Сиз бирор-бир фикр ёки ғояни танлаш учунгина масъулдирсиз.
Ана энди мен айтмасамда тушуниб етгандирсиз боксчиларимиз билан футболчиларимиз орасидаги фарқни. Бокс бўйича терма жамоамиз мураббийлари Марат Қурбонов, Рахматжон Рўзиохунов ва Тўлқин Қиличевларнинг ҳар бирига ҳайкал қўйсанг арзийди. Улар ўзлари англамаган ҳолда табиий равишда бу қонуниятни ишга тушириб юборишган ва натижани барчамиз кўриб турибмиз. Футболчиларимиз учун бу қонуниятдан онгли тарзда фойдаланиб улар қалбида ишончни шакллантириш мумкин. Бунинг учун жуда катта сарф - ҳаражат ёки фавқулотда катта вақт сарфланмайди.
Ўзбек футболи ва футболчиларининг муаммоси тизимда ёки қанақадир форматда эмас. Агар футболчиларимизни ўзларига ва бирор-бир ғояга нисбатан ишончни шакллантира олсак ҳар қандай тизим ва форматлар тўғри келаверади. Формат футболимизни тартибга солиш учун, тизим эса футболимизга бозор муносабатларини шакллантириш учунгина зарур. Ҳақиқий ривожланиш футболчиларимиз онгида содир бўлади. Фикримга қўшиласизми?
Бир пайтлар Николай пошшо Хива хонига маълум бир сабабларга кўра совға - саломлар билан бирга фойтун қўшиб жўнатади. Хива хони бундан жуда хурсанд бўлиб: "Оқ пошшо менга совға - саломлар билан бирга шу фойтунни жўнатибди, уни отга қўшиб минсам бўладими," - деб, ўз аёнларидан сўрабди.
Аёнлари эса: "Эй олампаноҳ, бу "шайтон арава", уни кофирлар минади," - деган эканлар. Шундан буён бу фойтун ҳали ҳануз Ичанқаълада сақланади. Бир марта ҳам минилмаган! Агар Хива хони шу фойтунни бир марта миниб кўрганида борми, комфортни, ҳашаматни ҳис қилган бўлармиди... Ва ўз аёнларини сиқувга олиб, "менга ҳам шунақасини ясаб берасанлар," - деб, хархаша қилган бўлармиди... Ва шунда ривожланиш содир бўлган бўлармиди... Ҳозирги замонда ҳам кашфиётларга, янгиликларга бўлган муносабат бошқача деб ўйлайсизми? Ҳечам-да... Ҳозир ҳам котиблар, котибалар, ноиблар, мутахассислар кулиб, жилмайибгина ҳурматингизни жойига қўйиб ҳал қилиб юборишади. Хонгача етиб бориш мушкул вазифа ҳисобланади. Нимага шама қилганлигимни фаҳмладингиз, деб ўйлайман.
"Қўқон - арава" битта михи ҳам ўзгартирилмаган ҳолда неча аср умр кўрди!? Биз ўз "Қўқон - арава"миз билан фойтунларга қарши мусобақалашмоқчи бўлаяпмиз. Ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз "Фойтун"имизни, дунёда тенги йўқ фойтунни яратиш вақти келди! Шундай "Фойтун" яратайликки, улар учқур отларга қўшилганда барча халқларни ортда қолдирсин! Энг қизиғи нима, биласизми? Буни имкони бор!
Мураббий психолог: Махмаюсуф Бердиев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин