20:50 / 20.12.2019
2 923

Максим Шацких «Ротор» клуби мураббийлар штабига киритилди

Максим Шацких «Ротор» клуби мураббийлар штабига киритилди
Фото: 1927.kiev.ua
Волгограднинг «Ротор» клуби Александр Хацкевичнинг бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

46 ёшли беларуслик мутахассис 12 январдан бошлаб ишга киришади. Унга мураббийлар штабида ҳамюртимиз Максим Шацких, шунингдек, жисмоний тарбия мураббийи Виталий Шпанюк ва дарвозабонлар мураббийи Виталий Варивончик ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Хацкевичнинг, шу жумладан унинг штабидаги Шацкихнинг сўнгги иш жойи «Динамо Киев» клуби бўлган, шу йилнинг август ойида қониқарсиз натижалар туфайли улар истеъфога чиқарилган эди.

Волгораднинг «Ротор» клуби Россиянинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Футбол Миллий Лигасида (ФМЛ) иштирок этмоқда. Жамоа 25 турдан кейин 52 очко билан мусобақада пешқадамлик қиляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких «Ротор» клуби мураббийлар штабига киритилди