
ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида янги мавсум тақвими муҳокамада эканлигини билдирди.
- ПФЛ Суперлиганинг 2020 йилги тақвимини ишлаб чиққанди. Кеча — 27 декабрь куни ЎФА раҳбарияти ҳамда Терма жамоалар бўлими вакиллари иштирокида тақвим масаласида учрашув бўлиб ўтди.
Тақвим масаласидаги учрашувнинг энг ёқимли томони — ундаги тортишувлардир. Қарама-қаршилик соғлом руҳда ўтди. Азиз Ҳайдаров ва Вадим Абрамов ўз позициясини ҳимоя қилди, ПФЛ эса ўзиникини. ЎФА раҳбарияти бунда бир тараф бўлмади, икки томон асосларини эшитди. Фикрлар қарама-қаршилиги билан кечган учрашув якунида бир тўхтамга келинди.
Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. ПФЛ эндиликда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клублар мураббийлари билан стол атрофига ўтиради ва тақвимни ҳимоя қилади. Мақсад — 2020 йилги мавсум давомида тур учрашувларида ўзгаришлар бўлишига йўл қўймаслик.
Айни вақтда ПФЛни ўйлантираётган фақат бир жиҳат бор. Бу ҳақда Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати U-23’дан кейин тўхталамиз, - деди Диёр Имомхўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар