Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) якуний Олимпия рейтингини эълон қилди. Унга киритилган спортчилар Токио Олимпиадасига лицензиялар олишади.
Ўзбекистонлик Никита Рафалович 80 кггача вазн тоифасида Олимпиадага лицензия олувчилар рўйхатидан жой олиб, якуний рейтингда 4-ўринни эгаллади.
Ушбу лицензия Ўзбекистон спортчилари Олимпиадага бориш учун қўлга киритган 15-лицензия бўлди. Ўзбекистонлик таэквондочилар 10-11 апрелда Хитойда ўтадиган саралаш мусобақасида яна 3 та лицензияни қўлга киритишлари мумкин. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида маълум қилинишича, ушбу мусобақа Осиё қитъаси учун Олимпиадага бориш ҳуқуқини берувчи сўнгги мусобақа бўлади.
Рафалович иштирок этадиган вазндаги якуний рейтинг қуйидагича кўриниш олди.
1. Максим Храмцов (Россия) – 558.95
2. Милад Беиги (Озарбойжон) – 445.22
3. Чек Сиссе (Кот д`Ивуар) – 355.57
4. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 306.89
5. Рауль Гарсия (Испания) – 286.06
6. Тони Канает (Хорватия) – 283.69 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради
Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди
Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди
Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди
Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"