00:44 / 12.01.2020
2 401

А Серия. "Лацио" Иммобиленинг голи эвазига "Наполи"ни мағлуб этди

А Серия. "Лацио" Иммобиленинг голи эвазига "Наполи"ни мағлуб этди
Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган "Лацио" ҳамда "Наполи" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Римдаги "Олимпико" стадионида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона голга 82-дақиқада Чиро Иммобиле муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "бургутлар" ҳисобидаги очколар сони 42 тага етди ва турнир жадвалида пешқадамлар - "Интер" ҳамда "Ювентус"дан 3 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Бу мавсум омади юришмаётган неаполликлар 24 очко билан 10-поғонани банд этишган.
Лацио – Наполи 1:0
Гол:
1:0 – 82 Иммобиле.
Лацио – Стракоша, Раду, Луис Фелипе, Ачерби, Лаццари, Лейва (Бериша, 81), Лулич, Луис Альберто (Хони Родригес, 90), Милинкович-Савич, Иммобиле, Кайседо (Катальди, 64).
Наполи – Оспина, Манолас, Мариу Руй, Хюсай, Ди Лоренцо, Зелиньски, Фабиан Руис, Инсинье (Лосано, 90), Аллан (Льоренте, 84), Кальехон (Элмаз, 88), Милик.
Огоҳлантиришлар: Лаццари (27), Манолас (38), Лулич (41), Мариу Руй (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Лацио" Иммобиленинг голи эвазига "Наполи"ни мағлуб этди