2 832
Конор Ҳабиб билан жангдан 50 млн доллар ишлаб олган. Навбатдаги жангдан янада кўпроқ топади
Фото: Getty Images
UFC’нинг икки вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2018 октябрида Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлган жангдан 50 миллион доллар ишлаб олгани ҳақида маълум қилди.
Макгрегорнинг сўзларига кўра, 19 январь куни Дональд Серронега қарши ўтадиган жангдан у 80 миллион доллар ишлаб топади. Бу эса Конорнинг фаолиятидаги энг катта гонорар ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, бу маблағни ҳисоблашда жанг учун бериладиган 5 миллион доллардан ташқари пулли трансляциялардан тушадиган улуш ҳам ҳисобланган.
Ирландиялик спортчи Ариэл Ҳелванига берган интервьюсида 35 ёшга тўлганида миллиардерга айланиши ҳақида ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор—Серроне жанги 19 январь тонгида Лас-Вегасда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?