21:00 / 19.01.2020
3 403

Любинко Друлович: "Мен бахтлиман. Жуда хурсандман"

Любинко Друлович: "Мен бахтлиман. Жуда хурсандман"
Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган БАА - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Унда терма жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Ғалаба қозонганимиздан жуда мамнунман. Лекин бу осонликча қўлга киритилмади. Рақиб ҳам яхши ўйин намойиш этди. Дарвозабонимиз учрашув бошида ажойиб сейв намойиш этгани учун биз ўзимизни қўлга олдик. Натижада муҳим ғалабани расмийлаштирдик.

Мен бу жамоа билан 1 йилдан бери ишлаяпман. Ўзбекистонда ноябрда чемпионат якунланди. Биз яқиндагина расмий ўйин ўтказдик. Табиийки, секин-аста ўз формамизга кириб боряпмиз. Ўйлайманки, кейинги баҳсда ҳам футболчиларни жисмоний жиҳатдан яхши тайёрлай оламиз.

Гол ўтказиб юборганимизда ҳам ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Шогирдларимга тўла ишонаман. Биз йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни тахмин қилгандим. Кейинги беллашувда ҳам чиройли ғалабаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Бугун Ўзбекистон Осиё жамоаларига мос ўйин кўрсатмади, қайсидир томони билан Европача усулда ўйнади? Биз мураббийлар Сербияданмиз. Ўзим шундай ўйин тарафдориман. Шогирдларимга бу борада кўрсатмалар беряпмиз. Улар эса уқтирганларимизни яхши бажаришмоқда.

Саудия Арабистони билан ўтказилган ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Бу гал эса навбатдаги учрашувга етарликча ҳозирлик кўрамиз. Баҳона эмаску, лекин улар бизга қараганда кўпроқ дам олишди. Аммо биз бўлажак баҳсда ғалаба учун майдона тушамиз
, - деди Друлович.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Любинко Друлович: "Мен бахтлиман. Жуда хурсандман"