23:52 / 19.01.2020
2 881

Жасур Яхшибоев: "Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"

Жасур Яхшибоев: "Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"
U-23 Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги БАА - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан кейин Жасур Яхшибоев микст зонада ўз фикрларини билдирди.
"Чорак финалга келиб мусобақадаги илк голимни урдим. Олдинги ўйинларда ҳам ҳаракат қилгандим. Худога шукур бугун ниятимга етдим.

Гол ура олмаётганимга кўпчилик гапиришни ҳам бошлаганди. Гол урганимдан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Тезкор гол ўтказганимиз сал бўлса ҳам таъсир қилди. Аммо мақсадимиз Олимпиадага чиқиш, шу боис ўзимизни қўлга олдик ва ғалаба қозондик.

Бугун стадионда ва ТВ орқали бизни қўллаб турган барча мухлисларга, халқимизга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа Олимпиадага битта қадам қолди
", - дейди Жасур Яхшибоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Яхшибоев: "Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"