22:35 / 22.01.2020
4 339

Ўзбекистон ОТЖнинг Саудиядан учралган мағлубиятига ижтимоий тармоқлар муносабати

Ўзбекистон ОТЖнинг Саудиядан учралган мағлубиятига ижтимоий тармоқлар муносабати
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд мезбонлик қилаётган U-23 Осиё чемпионатининг ярим финалида Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида енгилди.

Любинко Друлович шогирдларининг мағлубияти ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг турли муносабатларига сабаб бўлди. «Дарё» эса ушбу муносбатларнинг энг эътиборга моликларини битта саҳифага жойлади.

Таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов Элдор Шомуродов бўлишини орзу қилди. Камига олимпиячиларнинг учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозона олишига ишонч билдирди

«Элдор Шомуродов уч дақиқа ўйнаб берганида эди...»
«Дуранг, ютдик, ютқаздик, ютдик, ютқаздик. Энди ютиш навбати... Ва бу ҳақиқий Олимпиада йўлланмаси бўлади. Инша Аллоҳ!»

Скриншот: «Дарё»

Мухлислар эса ўзимизни алдашдан қачон тўхташимизни бонг урмоқда
«Ўзимизни алдашдан қачон чарчаймиз?»
«Биз қарсак чалиш ва ўзимизни алдашни яхши кўрамиз»

Скриншот: «Дарё»

Учинчи ўрин учун баҳсда Австралия билан тўқнаш келишни хоҳлаётган Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футбол журналисти Қаҳрамон Асланов. Унинг хоҳиши ижобат бўлди :)
«Ишқилиб, учинчи ўрин учун Австралия билан ўйин бўлсин. Корея «духимиз»ни олиб бўлган»

Скриншот: «Дарё»

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовдан хафа бўлган мухлис
«Равшан Эрматовгаям қойил қолмадим! Нима бало, ҳурмати ярим финалгача ўтади, холосми? Бўлмапти. Битта пенальти қўйиб бермадия»

Скриншот: «Дарё»

Олимпиададан умидини узган мухлис
«Австралияни ҳам Кореяни ҳам юта олмаймиз. Саудия осонроқ эди. Менимча, Токио йўлланмаси ухлади.»

Скриншот: «Дарё»

Биз ҳам Олимпиадага чиққанмиз, фақат қарсак чалиш бўйича демоқда яна бир мухлис
«Қарсак чалиш бўйича Олимпиада йўлланмасини биздан ҳеч ким тортиб ола олмайди»

Скриншот: «Дарё»

Ўйиннинг қайта ўтказилиши учун бошини асфалтга уриб ёриб ташлашга тайёр мухлиснинг доди
«Агар бошингни асфалтга уриб ёрсанг, шу ўйин қайта ўтказилади дейишса, иккиланмай бошни ғарсиллатиб ерга уриб, қип-қизил қонга бўяб ташлардим»

Скриншот: «Дарё»

Футболни эмас, маънавиятни юксалтиришга даъват қилаётган мухлис
«Бугундан бошлаб футбол тамом, қани баринг қўлингга китоб ол. Маънавиятни юксалтирамиз»

Скриншот: «Дарё»

Футболчи ва мураббийларга етишмаган нарса ҳақида
«Бу болаларда ғалаба руҳияти йўқ. Ёнмаяпти, жонини бермаяпти. Мураббий ҳам бечора башара, харизма йўқ...»

Скриншот: «Дарё»

Халқ тўлаган солиқларни фойдали ишга сарфлашга чақираётган блогер фикри
«Футболчилар солиқлардан олган ойликларини қайтаришсин. Абгор аҳволдаги онкологияга йўналтирамиз ўша маблағни!»

Скриншот: «Дарё»

Ёшлар иттифоқи раиси, эндиликда сенатор Алишер Саъдуллаев ҳам футболга бефарқ эмас. Ҳаттоки, у ҳам терма жамоага ҳужумчи керак дея бонг урди
«Бизга яхши ҳужумчи керак «срочно». Тошойналарни қидиришни бошладик»

Скриншот: «Дарё»

Футболчиларнинг хаёлида футбол эмас, машина бўлганлигини кулги остига олади яна бир мухлис
«Бизникларнинг хаёлида финал эди. Салга ҳаволанади. Семизликни қўй кўтаради. Қанақа машина бераркин деб роса ўйлаб хурсанд бўлиб кетишгандир»

Скриншот: «Дарё»

«Зато» бизда «Бунёдкор» стадиони бор
«Эссиз вақтим-а! Очиқ дарвозагаям уролмади. Нечта имкониятни қўлдан чиқарди. Эҳ майли, «Зато» бизда «Бунёдкор» стадиони бор»

Скриншот: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ОТЖнинг Саудиядан учралган мағлубиятига ижтимоий тармоқлар муносабати