15:38 / 24.01.2020
3 318

U-23 Осиё чемпионати. Австралия - Ўзбекистон учрашуви ҳаками маълум бўлди

U-23 Осиё чемпионати. Австралия - Ўзбекистон учрашуви ҳаками маълум бўлди
ОФК U-23 Осиё чемпионатининг 3-ўрини учун баҳсда ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.
Унга кўра Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни БААлик Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Ҳассан Муҳаммад 1978 йилда туғилган ва 2010 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.

U-23 Осиё чемпионати
Учинчи ўрин учун баҳс

Австралия - Ўзбекистон

25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (иккиси БАА)
Тўртинчи ҳакам: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
VAR ҳаками: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али (БАА) ва Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (БАА)

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё чемпионати. Австралия - Ўзбекистон учрашуви ҳаками маълум бўлди