«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Педро Эмануэль иштирок этди.
- Эртага биз учун муҳим ўйин. Учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик ва кўряпмиз. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳужумкор ўйинни, тўпни яхши кўрадиган жамоага қарши тўп сурамиз. Шунинг учун эртанги баҳсда тўп назоратини ўзимиз томонда бўлиши устида ишлаяпмиз.
- «Бунёдкор» эртага мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказади. Буни рақиб бош мураббий ҳам айтиб ўтди. Шундай бўлса-да, Ал Айнга ғалаба учун келганини яширмади.
- Айни вақтда ҳар иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва бир хил босқичда. Шунинг учун биз ҳам рақиб ҳам ғалаба учун майдонга чиқади. «Бунёдкор»ни ҳурмат қиламиз. Рақиб бош мураббийи нима деганини муҳокама қилиш ниятим йўқ.
- Бразилиялик ҳужумчининг ҳолати қандай?
- Уни жароҳати бор эди, шунинг учун сўнгги учрашувда майдонга туша олмаганди. Ишонаманки, эртагача жароҳатидан қутилади ва бизга ёрдам беради. Чунки у биз учун жуда муҳим футболчи. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга, бир ўйинчига боғланиб қолмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Яна бир нарсани қайд этиб ўтишим керакки, эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Шунинг учун мухлисларимиз бизни доимгидек стадионда қўллаб-қувватлайди деган умиддаман. Сабаби, биз айнан уларнинг олқиши билан янада кучли жамоага айланамиз.
- Сиз Жозе Моуриньо қўл остида Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққансиз. Бугун мураббий сифатида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этяпсиз. Нималарни хис қиляпсиз?
- Айтишим мумкинки, Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман. Ундан ўрганган асосий жиҳатлардан, доимо ўзингни кучли жамоа эканлигингни кўрсата олиш. Эртага ҳам биз шундай кучли ва катта жамоа эканлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жамоада иш бошлаганимдан бери футболчиларга шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман. Катта жамоа бўлиш учун эса, албатта катта-катта мусобақаларда ғалаба қозониш керак.
Манба: fcbunyodkor.com “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди