«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен «Интер» футболчисига айланди. Бу ҳақда клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Даниялик 27 ёшли футболчи ва клуб ўртасида 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзоланган. Келишув шартлари ҳозирча маълум қилингани йўқ.
Олдинроқ, «Тоттенҳэм» ва «Интер» футболчининг трансферини 20 миллион еврога келишгани, ундан 2 миллион евро футболчини тарбиялаган «Аякс» клуби ҳисоб рақамига ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди. У 2013 йилда «Аякс»дан Лондон клубига ўтганди, унинг «шпорлар» билан шартномаси 2020 йилнинг ёзигача тузилганди.
ОАВ маълумотига кўра, футболчи янги клубида йилига 10 миллион евро миқдорида маош олади, у бу орқали А Серияда Криштиану Роналдудан кейинги иккинчи энг кўп маош олувчи футболчи бўлади.
Жорий мавсумда Эриксен «Тоттенҳэм» барча турнирлар доирасида 28 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 3 голга узатма берганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди