2 827
Муроджон Аҳмадалиев Даниель Романга қарши чемпионлик жанги олдидан матбуот анжуманида қатнашди
Хабарингиз бор, 30 январь (Тошкентда 31 январь тонги) профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпионлиги учун америкалик Даниель Романга қарши жанг қилади.
Бугун ҳар икки боксчи мазкур жанг олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Унда Муроджон Аҳмадалиев қуйидаги фикрларни билдирди:
"Ўзбек бокси доим профессионалликка яқин бўлган. Ҳаваскор боксда ҳисобимда 350 дан ортиқ жанг бор, уларнинг 100 дан ортиғи нокаут билан якунланган. Мен катта қўлқоплар билан рақибларга оғриқ беришни биламан. Мен доим профессионал услубга интилганман. Шунинг учун ҳам ушбу чорловга тайёрман.
Режам - иккита камарни олиб, ушбу жангдан кейиноқ уйимга кетишдир.
Ўзбекистонда бокс мухлислари кўп, худди Мексика сингари. Улар боксни бошқа спорт турларига қараганда кўпроқ яхши кўришади ва биз боксчиларни қўллаб-қувватлашади. Бизда ҳукумат томонидан ҳам қўллаб-қувватлов бор. Мухлисларимиз эса бизни дуо қилишади", - деди Муроджон Аҳмадалиев.
Манба: olamsport.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди