date
views 3 078

Муроджон Аҳмадалиев ва Даниель Роман тарозидан ўтди, эртага жанг (фото)

Муроджон Аҳмадалиев ва Даниель Роман тарозидан ўтди, эртага жанг (фото)
Хабарингиз бор, 30 январь (Тошкентда 31 январь тонги) профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпионлиги учун америкалик Даниель Романга қарши жанг қилади.
Бугун ҳар икки боксчи мазкур муҳим жанг олдидан тарозидан ўтишди. Унга кўра, ҳамюртимиз 121,4 фунт (54,88 кг) тош босди. Икки вазн чемпиони Даниель Роман эса 121,6 фунт (54,88 кг) натижа кўрсатди.

Маълумот учун, Аҳмадалиев шу кунгача проф боксда 7 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Даниель Роман эса айни пайтда иккинчи енгил вазн тоифасининг WBA ва IBF йўналишлари чемпиони ҳисобланади. Шу кунгача 30 та жанг ўтказган ва уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (10 та нокаут). 2 маротаба мағлуб бўлган. 1 та жангда эса дурангга эришган.

Агар ҳамюртимиз мазкур жангда ғалаба қозонса жаҳон бокси тарихидаги рекордни такрорлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев ва Даниель Роман тарозидан ўтди, эртага жанг (фото)