Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган ҳамюртимиз Исроил Мадримов профессионал боксда ўзининг бешинчи жангини венесуэлалик Чарли Наваррога қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарингиз бор, ҳозиргача ўтказган 4 та жангининг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган иқтидорли боксчимиз Intercontinental камари эгаси ҳисобланади.
Мадримовнинг рақиби Наварро проф боксда ҳозиргача 38 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 29 тасида ғалабани қўлга киритган ва уларнинг 22 тасида рақибини нокаут ҳолатига туширган. Шунингдек, у ринг майдонини 9 маротаба мағлуб ҳолда тарк этган.
Маълумот учун, ушбу жанг жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШнинг Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи