
“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдо жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва клуб спорт директори Эрик Абидаль ўртасида юзага келган мунозарали вазият борасида ўз фикрларини ўртоқлашди.
“Мессининг Абидалнинг сўзларига билдирган “реакция”сини нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Лео унинг сўзларидан жаҳли чиқиши табиий. Чунки спорт директори бир қатор футболчиларнинг нопрофессионалликда айблаб, энг ёмон томони уларнинг бирортасини номини айтмаган. Натижада бутун жамоа босим остида қолди. Месси ўзи ва жамоадошларини ҳимоя қилишга интилди ва Абидаль айнан кимни назарда тутаётганини аниқ айтишини истади.
Бундай вазиятлар одатда клуб ичида ҳал қилиниши лозим. Абидаль атайлаб шу мазмунда гапирди ва якунда бу “Барселона”га ортиқча муаммоларни туғдирди.
Бундай ҳолатдан кейин Вальверде жамоанинг асосий муаммоси эмаслиги ойдинлашди. Энг ёмони ушбу вазиятда ютқазган ҳам айнан “Барселона” бўлди. Абидаль ва Месси ўзаро гаплашиб олишлари лозим”, дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар