
Россиялик жангчи Александр Емельяненко “Ахмат” жанговар клуби президенти Абузайид Висмурадов билан баҳс бойлашди.
Баҳс шартига кўра, Емельяненко алкаголь маҳсулотларини истеъмол қилмаслиги керак.
“У менга бир йил мобайнида спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка ваъда берди. Шартномани бузса, менга автомобилини беради. Биз барчамиз биламиз, у сўзини устидан чиқадиган инсон. Ва ишонамизки, у берган ваъдасида туради.
Бизни клубимизда эришган юқори формасини қайта тиклай олишига умид қиламиз”, - деди Висмурадов.
Маълумот учун, Александр Чеченистонда ACA 107 турнири доирасида Магомед Исмоиловга қарши жанг учун тайёргарлик кўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар