Сарри "Ювентус"нинг Мессига қизиқиши ҳақида гапирди

  • 13 февраль 2020, 22:50
  • 945
  • Спорт
  • Сарри "Ювентус"нинг Мессига қизиқиши ҳақида гапирди
    "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри клубнинг "Барселона" форварди Лионель Мессига қизиқиши ҳақида гапирди.
    "Сиз менга Месси ҳақида савол бераяпсиз, "Барселона" билан шартномаси бор бўлган экстра-классдаги ўйинчи ҳақида. Ҳозир менинг исталган жавобим тўғри келмайди, агар мен "Барселона" раҳбарларидан бири бўлганимда шундай дердим: "Жин урсин, бу Саррига яна нима керак?" Шу боис яхшиси жавоб бермайман", - деди Сарри "Милан"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

    Олдинроқ, "Ювентус", "Манчестер Юнайтед", "Интер", ПСЖ ва "Манчестер Сити" аргентиналик форвардни харид қилишга қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Шунингдек, ОАВ вакиллари Мессининг тўрт йиллик шартномаси италияликларга 350-365 млн еврога тушиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишган.

    » » Сарри "Ювентус"нинг Мессига қизиқиши ҳақида гапирди