11:04 / 01.03.2020
2 704

Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди (видео)

Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди (видео)
Эрта тонгни кўтаринки кайфиятда бошладик. Сабаби, юртдошимиз Исроил Мадримов АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди ва унда венесуэлалик Чарли Наварро (29-10-0) ни нокаутга учратди. 10 раундлик жанг, 6-раундда ўз ниҳоясига етди.

Рақибини аввал нокдаунга учратган Исроил кейинги зарбалари билан жангни муддатидан аввал якунлашга эришди.
Мазкур, жанг WBA Eleminator мақомида эди. Эндиликда Мадримов WBA Super ёки WBA Regular камарларидан бирига мажбурий даъвогарга айланди.

Исроилнинг рақибини нокаутга учратган ҳолатини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиш мумкин: ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди (видео)