Фото: AFP
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов Токио Олимпиадаси қолдирилишини ўзбек спортчилари учун ижобий ҳолат сифатида баҳолади.
«Олимпия ўйинларининг қолдирилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё спортчилари учун ижобий ҳол, дейиш мумкин. Сабаби, коронавирус пандемияси сабаб кўплаб лицензион турнирларнинг ўтказилиш санаси ўзгартирилди ёки мусобақа бутунлай бекор қилинди.
Бекор қилинган лицензион турнирлар эса спортчиларда норозилик кайфиятини келтириб чиқариши мумкин эди. Чунки мусобақа ўтказилмаса, Олимпия ўйинлари учун лицензиялар спортчиларнинг аввалги натижаларига қараб бўлиб бериларди. Бу эса адолат тамойили бузилишига олиб келади.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам белгиланган лицензияларни тўлиқ қўлга киритиб улгуришмаган эди. Масалан, ҳаттоки боксчиларимиз ҳам 7та йўлланмани нақд қилишган ва биз тўлиқ таркиб билан қатнаша олмасдик. Бу эса натижаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмасди.
Қисқача қилиб айтганда, Олимпия ўйинлари қолдирилиши – спортчиларнинг етарли даражада тайёргарлик кўришлари учун қўшимча вақт ва имконият дегани. Улар янада тажрибалироқ бўлиб нуфузли турнирга боришади.
Гарчи, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси кечиктирилган бўлса-да, спорт турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Халқаро гран-при турнирлари, қолаверса лицензион мусобақалар вақти-соати билан яна давом эттирилади. Шундай экан, машғулотлар ҳам давом этади.
Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилди. Ҳар бир спорт тури бўйича атлетларимиз уй шароитида мунтазам машғулотлар олиб боришмоқда. Уларнинг машғулотларни олиб бориш жараёни «тезкор штаб» томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда», дея ахборот берди Эшмаматов.
Токиода Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли 24 март куни турнирни кейинроққа қолдириш бўйича қарор қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»