Юртимизда карантин талаблари юмшатилмоқда. Бу эса футбол соҳаси вакилларига ҳам енгиллик бериши мумкин. Футболчилар клуб базасида ёпиқ тарзида машғулотларга киришиши мумкин. ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев ҳам шундай фикрда.
- Карантин талаблари анча юмшатилаётганидан келиб чиқса, менимча футболчиларнинг ёпиқ шароитда машғулотларга қайтишларига ҳам рухсат берса бўлса керак. Чунки уларнинг ҳам иш жойи билан шартномаси бор, улар ҳам сиз-у биз каби эрталаб ишга бориб, кечки вақт уйига қайтиши мумкин. Бунинг учун биз ҳамон расмий рухсатномани кутмоқдамиз.
ЎзПФЛ эҳтиёткорлик юзасидан айнан ёпиқ машғулот учун рухсат сўраган. Бунинг яхши томони шундаки, биринчи галда базага кираётган ҳар бир футболчини қайтадан тиббий текширувдан ўтказиш мумкин бўлади. Иккинчи томондан, улар ўша базада истиқомат қилади ва вақтинча ташқи муҳитдан узилади, клуб шифокорининг назоратида бўлади. Бунинг учун клубларга расмий рухсатдан ташқари, яна бир қатор масалаларда ёрдам керак бўлади.
Айтайлик, футболчилар карантинни ўз оиласи даврасида ўтказди. Яъни, уларнинг айримлари ўз клублари қарамоғига етиб бориши учун бир қатор вилоятларни босиб ўтиши керак. Демак, улар чекловларни бузмасликлари учун механизм бўлиши керак.
Айрим клубларда молиявий қийинчиликлар мавжуд. Сир эмаски, футболчиларни базада тўплаш учун маблағ талаб этилади. Футбол клублари бош директорлари билан бугун бўлиб ўтган видеомажлисда шу масала кўтарилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур масала юзасидан иш олиб боришга ваъда берди.
Бу ҳаракатларнинг барчаси, албатта, вақтдан ютқазиб қўймаслик учун. Шунинг учун ҳам биз бугун Респубика махсус комиссиясининг хулосасига муҳтожмиз. Яъни, машғулотларни қачондан ва қай кўринишда бошлашимиз мумкин, футбол учрашувларини мухлисларсиз ўтказиб турамизми ёки мухлислар ташрифига ҳам рухсат берилиши мумкинми, рухсат берилса, жамоалар, ҳакамлар, ТВ ходимлари ва ОАВ вакиллари учун алоҳида рухсатнома механизмини шакллантириш мумкинми каби масалалар биз учун долзарб. Чунки, клублар талабидан келиб чиқиб, биз футболчилар тикланиб олишлари учун камида икки ҳафта вақт беришимиз ва шундан келиб чиқиб, янги тақвимни шакллантиришимиз керак бўлади, - дея ёзиб қолдирди Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас