Москванинг "Локомотив" клуби ўзбекистонлик футболчи, "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновни сотиб олмоқчи. Бу жамоа ҳамюртимизга жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу трансфер 900 минг еврога баҳоланмоқда. Футболчининг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади. Сўнгги кунларда кўплаб рус сайтлари Белоус "Локомотив" клуби спорт директори бўлиши ҳақида ёзишмоқда.
Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Белоус ўзбек футболига бегона эмас. У Вадим Абрамов билан яхши муносабатда. Агент 2019 йил ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини стадиондан кузатган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов май ойида 18 ёшга тўлди. У ўтган йил сўнггида Италиянинг Филиппо Индзаги бошчилигидаги "Беневенто" клуби машғулотларида қатнашиб қайтган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»