“Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги Coca Cola Суперлиганинг 4-тур учрашуви якунлангач, “қалдирғочлар” устози Вадим Абрамов ҳам матбуот анжуманида кўриниш берди. Абрамов баҳс ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Узоқ танаффусдан кейин футболни соғинган эдик. Ўйинда ташаббусга эга бўлдик дея оламан. Айниқса, биринчи таймда яратган вазиятимиздан кейин рақиб яхши ҳимоялана олди. Иккинчи таймда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва якунда ғалабани қўлга киритдик”.
– Бугун ҳужумга нуқта қўйишда муаммолар кўп бўлди
– Якуний ўй билан хулосани майдонда футболчи чиқаради. Бу уларнинг қарорига боғлиқ. Катта танаффусдан кейин, менимча, ёмон футбол кўрсатмадик. Тўғри, баъзи вазиятларда йигитларнинг қарор чиқаришида камчиликлар бўлди. Аммо бу умумий ҳолатга ёмон таъсир ўтказмади, деб ўйлайман.
– Жамоа яхши формага кириб олиши учун қанча вақт керак?
– Машғулот ўйини билан расмий учрашувларни фарқи бор. Ўйлашимча, 3-4 ўйиндан кейин керакли формани йиғиб оламиз. Бугун эътироз бўладиган кўп жиҳатлар ҳам шу каби камчиликларга боғлиқ. Умуман, ҳамма клублар ҳозир бир хил вазиятда. Бугун “Барса”ни ҳам қандай ўйин кўрсатишига гувоҳ бўламиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди