13-15 июнь кунлари Coca Cola Суперлигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. “Металлург” ўз тарихида биринчи бор “Локомотив”ни сафарда мағлубиятга учратди. Ҳисоб эса йирик кўриниш олди. Эътиборингизга, “Локомотив” – “Металлург” учрашувига оид баъзи маълумотларни ҳавола этамиз.
Бекободликлар ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев "Локомотив" билан учрашувда барча учала голда ассистент сифатида фаоллиги билан ажралиб турди.
"Локомотив" клуби ўз майдонида сўнгги бор 2017 йилги мавсумда мағлуб бўлган эди. 2018 ва 2019 йилги чемпионатларда "темирйўлчилар" ўз стадионларида ҳеч кимга ютқазишмаганди. "Металлург" "Локомотив"нинг ўз майдонидаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
"Металлург" футболчиси Аброр Тошқўзиев "Локомотив" билан ўйинда захирадан майдонга тушганидан 42 сония ўтгач гол уришга эришди.
Эътиборлиси Андрей Шипилов майдонга туширган яна бир футболчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам "темирйўлчилар" дарвозасига тўп киритди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди