13:07 / 18.06.2020
2 246

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди
Бироз олдин U16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳиндистон... Бу яхши рақиб эмас... Бугунги кундаги савиямиздан келиб чиқсак, кучли рақиб.

Саралашда бир гуруҳдан жой олган эдик. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган эдик.

Австралиянинг номи қолган, ҳудди биз каби. Тенг ўйин бўлади, агар биз бугундан тайёргарликни бошласак. Аммо коронавирус туфайли Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги барча мусобақалар қолдирилган. Австралияда эса аллақачон машғулотлар бошланиб кетган. Бу томондан устунлик улар томонида.

Жанубий Корея... Қисқаси, Ўзбекистон ўлим гуруҳидан жой олди. Кореяда ҳам машғулотлар бошланиб бўлган.
Бу терма жамоамизнинг омади бошидан келмади.

Аммо ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Тошкент шаҳар чемпионатлардан, U 18, U 16 ва 2-лигани бошлаш жуда муҳим. Терма жамоанинг барча футболчилари айнан шу лигаларда фаолият олиб борадилар.

С гуруҳида реал вазиятдаги ҳолатимиз 2-ўрин учун кураш бўлади. Шундай бўлган тақдирда, бизни D гуруҳи фаворити Япония кутиб олади.

Қўшниларимиз Тожикистонга омад жуда ҳам кулиб боқди. Улар ўртамиёна гуруҳга тушиш билан бирга, ЖЧ йўлланмаси учун баҳсда иштирок эта олсалар А гуруҳининг иккинчи ўрини билан ўйнайдилар. Тожикистон гуруҳ фаворити.

Кечроқ нима учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу каби қуйи савияга тушиб кетганлиги ҳақида батафсил мақола ёзаман.

Нодирхўжа Юлдашев

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди