1 837
Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди"
Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин оган АГМК – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
Албатта, бундай мағлубиятга учраш ҳар бир жамоа учун жуда аламли. Лекин бугунги ўйинда хурсанд қилгани, ҳар бир футболчимиз ўйинга режалаштирилган тактикани тўлиқ бажаришди. Омад келмади ва футболчиларнинг техник маҳорати озроқ панд берди.
Умуман олганда, жамоа вазифани тўлиқ бажарди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқсак, ким қаерда хато қилганини кўриб чиқамиз.
- Дарвозабон ўйин бошидан бошлаб кўп вақт чўзди...
- Ҳар хил ўйин бўлиб туради. Биз бугун дуранг учун келмагандик, чунки турнир жадвалдаги ҳолатимизга кўра ҳар бир ўйинда уч очко учун ўйнашимиз крак. Дарвозабонимиз жамоадошларини ўз позициясини эгаллаб олишлари учун шундай қилгандир.
- Бутун ўйин давомида АГМК ташаббусга эга бўлди, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисобламайсизми?
- Албатта, жамоа ғалаба қозонгандан кейин ҳақли равишда ғалаба қозонган бўлади, биз ноҳақ мағлубиятга учрадик демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир рақибга қараб ўйин стратегиясини ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Масалан, кечаги ўйин ҳам кўрсатди, очиқ ўйин нималарга олиб келишини. АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, агар очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Биз ўз имкониятимиз кутдик, бир-икки вазият бўлди, ундан фойдаланганимизда, балки натижа бошқачароқ бўларди.
- Шавкат Саломовнинг йўқлиги қай даражада таъсир қилди?
- Албатта, ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, айниқса, Шавкат Саломовдек маҳоратли футболчини. Лекин биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Дисквалификация муддати тугади, ўйлайманки, у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар