23:49 / 21.06.2020
1 991

Рўзиқул Бердиев: Бугун майдонда ҳаракат қилган 4 та ҳужумчимиз ҳам бирорта зарба бера олмади

Рўзиқул Бердиев: Бугун майдонда ҳаракат қилган 4 та ҳужумчимиз ҳам бирорта зарба бера олмади
Ўзбекистон Сoca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Машъал» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин «аждарлар» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин оғир кечди. Биз чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашда муаммоларга учрамоқдамиз. Иккинчи ўйиндирки, шу ҳолат такрорланяпти. Бунинг учун бизнинг ҳужум чизиғи вакилларимиз яхши ўйнаши керак. Аммо улар бугун майдонда умуман кўринмади. Бугун 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ҳеч бири дарвозага зарба бера олмади.

Ундан ташқари «Машъал» жамоаси бугун 5 кишилик ҳимояни яхши ташкил этди. Яхши қарши ҳужумлар ҳам уюштиришди. Ўйин шундай якунланиши керак эди. Чунки биз вазият ярата олмадик, муборакликлар кўпроқ ҳимояланди.

3 ойлик карантин катта таъсир кўрсатиши табиий. Тез орада жамоавий ўйинни йўлга қўйиб оламиз, деб ўйлайман.
Жамоамизда Дилшод Раҳматуллаев сардор. У жамоамиздаги энг тажрибали футболчилардан ҳисобланади.

Биз Муборакдаги майдон билан боғлиқ муаммолар ҳақида билардик. Шунинг учун ҳам бир кун аввал келиб тайёргарлик кўрдик. Келгусида стадион ҳолати яхшиланишига умид қиламиз
», - дейди Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: Бугун майдонда ҳаракат қилган 4 та ҳужумчимиз ҳам бирорта зарба бера олмади