06:00 / 25.06.2020
1 870

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 31-турида «Манчестер Юнайтед» 24 июнь, чоршанба куни «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Маркус Рэшфорднинг узатмасидан сўнг Антони Марсьяль ҳисобни очди. 44-дақиқада франциялик футболчи дублини нишонлаб, иккинчи голни урди. 74-дақиқада Антони жамоасининг ажойиб комбинациясини чиройли гол билан якунлади.

Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» футболчиси 7 йил деганда биринчи марта ҳет-трик қайд этди. Алекс Фергюсон кетгандан кейин жамоанинг бирорта футболчиси Премьер Лига доирасида ҳет-трик қайд этмаганди.

Ушбу ғалабадан кейин манчестерликлар очколарини 49 тага етказиб олди ва 5-поғонага жойлашган. Оле-Гуннар Сульшер жамоаси битта захира ўйини мавжуд «Челси»дан 2 очкога ортда қолмоқда. «Шеффилд» (44) эса 5-ўринга кўтарилиб олиш имкониятни қўлдан чиқарди ва 8-поғонада қолди.

Параллел кечган баҳсларда «Эвертон» Майкл Киннинг ягона голи эвазига «Норвич»ни мағлуб этди. «Вулверҳемтон» эса «Борнмут» устидан минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» жамоалари муроса йўлини танлади.

«Манчестер Юнайтед» — «Шеффилд Юнайтед» 3:0
Голлар:
1:0 – 7 Марсьяль, 2:0 – 44 Марсьяль, 3:0 – 74 Марсьяль.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Линдельоф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба (Перейра, 80), Бруну Фернандеш (Мактоминай, 80), Матич, Марсьяль (Игало, 80), Гринвуд (Мата, 81), Рэшфорд (Жеймс, 80).
«Шеффилд Юнайтед»: Мур, Стивенс, Жагелка, Башем, Болдок, Ландстрем, Флек, Норвуд (Берге, 46), Робинсон, Муссе (Макберни, 46), Макголдрик (Живкович, 64).
Огоҳлантириш: Шоу (67).

«Ньюкасл» — «Астон Вилла» 1:1
Голлар:
1:0 – 68 Гэйл, 1:1 – 83 Ал-Муҳаммади.

«Норвич» — «Эвертон» 0:1
Гол:
0:1 – 55 Кин.

«Вулверҳэмптон» — «Борнмут» 1:0
Гол:
1:0 – 60 Хименес.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Юнайтед» йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар