"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.
Доим ўз жамоамдан ва мураббийлар штабидан ҳар бир ўйинга, рақиб мусобақа жадвалида қандай ўриндалигидан қатъий назар максимал тарзда ишлашни талаб қиламан. Бугун бутун штаб ва жамоам илк дақиқадан охиригача бор кучи билан ўйнади. Узоқ йўл босиб келдик, об-ҳаво ҳам иссиқ. Футболчилардан максимал ёндошув сўраяпмиз. Шундагина натижага эриша оламиз. Бошқа йўл йўқ.
Бугун футболчилар майдонга тушишди ва ўз ишини қилди, натижага эришдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаш керак, шундай тарзда бутун мавсум давомида ишлаш керак. Мана шунда жамоа ривожланади", - дейди Шипилов.
- Шаҳзод Убайдуллаев ҳақида қандай фикрдасиз?
- У билан кўп суҳбатлашамиз. У аста-секин жамоага қўшилиб бормоқда. Убайдуллаев ҳали бор имкониятини намойиш этгани йўқ. У билан индивидуал тарзда ҳам ишлаяпмиз, жамоавий тарзда ҳам. Шаҳзод олдига аниқ мақсад қўйилган, унда стимул бор.
- Ҳакам билан кичик тортишув бўлди...
- Бўш трибуналар остида бош мураббийнинг гаплари эшитилиб туради. Шу боис ҳакам менга мурожаат қилди. Мен доим жамоамни руҳлантириб бораман, бунга ўрганганман, ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар.
- "Машъал" стадионидаги шароитлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Қашқадарёдаги барча клублар уйида меҳмон бўлсак доим барчаси ажойиб бўлади. Нуриддин Зайниев бошчилигида яратилган инфраструктура ҳамон ажойиб ҳолатда. Шундай ибора бор: саҳро ўртасида атиргуллар очилмоқда. Барчаси ажойиб, баҳо 5+.
- Ўтган мавсумда "Металлург" Қаршида "Насаф"ни ранжитган эди. Олдинда "Насаф" билан ўйин кутиб турибди.
- Ҳозир бугунги ғалабадан кейинги ижобий ҳиссиётларни енгиб ўтиш керак. "Насаф" ажойиб клуб ва ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Ажойиб стадионга эга. "Насаф" бугунги кунда ўзбек футболида етакчи. Биз барча клубларни ҳурмат қиламиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар