Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида 7 июль куни сафарда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.
Жамоа аъзолари мазкур баҳсга тайёргарлик доирасидаги сўнгги тайёргарликни бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида олиб боришди.
“Лочинлар” машғулот ўтказишаётган пайтда ўйингоҳга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров ва “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов ташриф буюриб, машғулотни кузатишди ҳамда майдон чимини кўздан кечиришди.
Машғулот якунига етгач, Хайрулло Бозоров жамоа аъзолари билан майдоннинг ўзида кичик йиғилиш ўтказиб, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлиганинг рестартдан кейинги баҳсларини муваффақиятли тарзда ўтказаётганлиги, футболчилар шундай руҳда ўйнашда давом этишлари лозимлиги, жамоа жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солиши, “Навбаҳор” учун барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, “лочинлар”га “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда ҳам омад ёр бўлиши, Наманганга ғалаба билан қайтишларини тилади.
Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар жамоага яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда зафар қучиш, шунингдек, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар