Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.
Бугун биз учун жуда муҳим баҳс эди. Иккала жамоа ҳам мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён эди. Учрашув охирида консентрацияни йўқотиб қўйдик, ўйин сўнггида мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Аламли дуранг, аммо бу футбол", - дейди Агамуродов.
- Шерали Жўраев бугун ҳужумчи ортида ўйнади...
- Сабаби у универсал футболчи, олдинда ижодкор футболчи етишмаётганди. У гол урди, афсуски ўйин сўнггида алмаштиришларини сўради.
- Қанотларда ўйнаган Абдуллажонов ва Ибрагимов ҳақида фикрингиз...
- Олдинги ўйинларга қараганда улар яхши ўйнашди. Ибрагимов менинг қўл остимда илк бор асосий таркибда тушди. Уларга эътироз йўқ.
- Жамоанинг қониқарсиз натижаларидан кейин раҳбарият сизга ишонаяптими?
- Буни раҳбариятдан сўраш керак. Биз ўз ишимизни бажараяпмиз, менимча қисқа вақт ичида катта натижалар талаб қилиш нотўғри. Раҳбарият олдида виждонимиз тоза, фақатгина натижа йўқ. Нима учун ғалаба қозона олмаётганимизнинг кўплаб сабаблари бор, уларни айтишни бошласам кўп вақт кетади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар