3 128
Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади
Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати
Осиё Чемпионлар Лигаси 2020 йилги мавсумининг қолган ўйинлари тақвими тасдиқланди ва мусобақа коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан кейин қай тариқа ўтказилиши маълум бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган низомга кўра, ҳар икки минтақадаги қолган ўйинлар марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни гуруҳ ўйинлари бир мамлакатда ўтказилади. «Пахтакор» иштирок этаётган ғарб минтақасининг гуруҳ босқичи баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Шарқдаги учрашувлар эса октябрь ойига мўлжалланган.
Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа ўн кун ичида (14—23 сентябрь кунлари) гуруҳ босқичининг қолган тўртта ўйинини ўтказади. Ўйинлар қайси мамлакатда бўлиб ўтиши номаълум.
Тақвим билан танишинг:
3-тур, 14 сентябрь
«Ал-Ҳилол» — «Пахтакор»
4-тур, 17 сентябрь
«Пахтакор»— «Ал-Ҳилол»
5-тур, 20 сентябрь
«Шабоб ал-Аҳли» — «Пахтакор»
6-тур, 23 сентябрь
«Шаҳр Ходро» — «Пахтакор»
1/8 финал, 26 ва 27 сентябрь
Чорак финал, 30 сентябрь
Ярим финал, 3 октябрь
Финал, 5 декабрь
Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки турдан сўнг «Пахтакор» клуби 6 очко жамғарган ҳолда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоаси билан биргаликда пешқадам бўлиб турибди. Мусобақа коронавирус туфайли тўхтаб қолганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар