Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...
Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.
"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.
"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.
Игорь Сергеев ҳақида
"Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.
Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар