2 610
Шаҳбоз Умаров БАТЭ футболчисига айланди. У айнан ушбу клубга 35 метрдан гол урганди (видео)
Фото: БАТЭ
Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубида ижара асосида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 21 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасининг иккинчи даврасида (15–28 сентябрь) БАТЭ сафига қўшилиши мумкин. Агар клуб ушбу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилса, футболчи келаси йилнинг 1 январь санасидан янги жамоасида тўп суриши мумкин бўлади.
Маълумот ўрнида, Умаров 1999 йил 9 март санасида Бўка шаҳрида туғилган. У Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини Олмалиқнинг ОКМК клубида бошлаган.
Умаров Беларус чемпионатинг ортда қолган ўйинларида ўз номига 2 та голни расмийлаштириб қўйишга улгурди. Битта голини эса айнан БАТЭ дарвозасига урганди.
Маълумот учун, БАТЭ клуби 1996 йил ташкил топган. Клуб 15 бора мамлакат чемпионлигини, тўрт марта Беларусь Кубогини, етти марта эса мамлакат суперкубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Энергетик-БГУ» сафида тўп сурган яна бир ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев ҳам жамоасини ўзгартирганди.
— Shukhrat (@bankir2102) July 17, 2020“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди