22:09 / 11.02.2015
7 106

Сардор Рашидов: “Менга Осиё, Россия ва Испания клубларидан таклиф тушди”

Сардор Рашидов: “Менга Осиё, Россия ва Испания клубларидан таклиф тушди”
“Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов янги мавсум олдидан бўлиб ўтган жамоа тақдимоти маросимидан сўнг келажаги борасида саволга жавоб бериб ўтди.

“Осиё Кубогидан сўнг хорижнинг бир қатор клубларидан таклифлар тушди. Улар орасида Осиё жамоалари билан бир қаторда Россия ва Испания клубларидан ҳам таклиф бўлди.

Аммо ҳозирча бутун эътиборим Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Ал Жазира”га қарши кечадиган ўйинга қаратилган. Бу ўйинда жамоамга ёрдам беришни жуда истайман. Фақат “Ал Жазира”дан ўтиб олганимиздан сўнг таклифларни кўриб чиқамиз. Ҳозирча келажагим борасида аниқ бир гап айта олмайман. Бунинг устига Европада ҳозир трансфер мавсуми ҳам эмас. Ёзгача эса кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин”, - деб Сардор Рашидовнинг сўзларидан келтиради “Интерфутбол” нашри.

Манба: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидов: “Менга Осиё, Россия ва Испания клубларидан таклиф тушди”