17:30 / 29.07.2020
1 640

Имомхўжаев: Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак

Имомхўжаев: Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак
Бугун ОФК мусобақалар: ОЧЛ учун бизга 1+1, ОФК кубоги учун 1 йўлланма ажратгани борасида хабар бергандик.
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ОФК кубогига жиддий эътибор қаратилиши кераклиги, унинг ортидан моддий маблағ жамғариш мумкинлиги борасида ўз фикрларини баён қилди.

- ОФК 2021 йилги халқаро майдонлари учун клубларимизга 1+1+1 кўринишида квота тақдим этди. Демак:
  • Coca Cola Суперлига чемпиони — ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди.
  • Coca Cola кубоги ғолиби — ОЧЛ плей-оффда иштирок этади.
  • Coca Cola Суперлига вице-чемпиони — ОФК кубоги гуруҳ босқичи, агар...

...агар Coca Cola кубоги ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олса. Ололмаса, унинг ўзи ОФК кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди, Coca Cola Суперлига вице-чемпиони эса халқаро майдонсиз қолади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам клубларимиз учун ОФК кубогини ютиш имконияти сезиларли кўп. Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак, - деди Имомхўжаев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)