20:41 / 01.08.2020
943

Криштиану Роналду «Олтин бутса» учун курашдан чиқди

Криштиану Роналду «Олтин бутса» учун курашдан чиқди
Фото: Twitter
«Ювентус» клуби А Серия сўнгги тури доирасида бўлиб ўтадиган «Рома»га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ундан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ўрин олмади. Шу тариқа португалиялик футболчи мавсум якунларига кўра «Олтин бутса» курашидан чиқди. Роналдунинг ҳисобида 31 та гол мавжуд эди.

Айни вақтда тўпурарлар пойгасида «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле етакчилик қилмоқда — унинг ҳисобида 35 та гол мавжуд. Аввалроқ италиялик футболчи «Бавария» форварди Роберт Левандовскидан (34) ўзиб кетганди.

Шу тариқа катта эҳтимол билан Иммобиле 2019/20 йилги мавсум «Олтин бутса» совринига эга чиқади. Чиро А Серия доирасидаги 36 ўйинда 35 та гол урди ва ўнта голли узатма амалга оширди. Футболчи голларнинг 14 тасини пенальтидан киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)