Ўзбек ҳужумиси Элдор Шомуродов яқингача “Ростов”нинг энг қимматбаҳо футболчиси эди. Энди ҳамюртимиз бу мавқеини норвегиялик легионер Матиас Норманнга бой берди.
Transfermarkt портали Россия премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан жамоалар футболчиларининг трансфер суммаларини янгилади. Умуман олганда, кўпчилик ўйинчиларнинг нархи ошган. Шу кунгача 37,7 миллион еврога баҳоланган “Ростов” таркибининг янги нархи 53,9 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Ўз ўрнида, Элдор Шомуродовнинг ҳам трансфер суммаси 1,3 миллионга кўтарилиб, олти ярим миллион еврога етди. Бироқ, унинг жамоадоши Матиас Норманнинг трансфери 2,7 миллион еврога ошди ва энди бу ярим ҳимоячи Элдордан роппа-роса 1 миллион еврога қиммат туради.
Айнан Элдор Шомуродов ва Матиас Норманн Ростовдаги Россия ва хориж клубларининг эътиборида турган ва жорий трансферлар мавсумида энг харидоргир футболчилар ҳисобланади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)