19:30 / 08.08.2020
841

«Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди

«Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди
Фото: AFP
«Ювентус» расмий сайти клуб Чемпионлар лигаси турнирини тарк этгани сабабли бош мураббий Маурицио Сарри истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди.

- «Ювентус»нинг Италия А Сериясида кетма-кет 9-чемпионлигини қўлга киритиб, клуб тарихида янги саҳифа очган Маурицио Саррига миннатдорчилик билдириб қоламиз. Бу Саррининг Италия футболидаги саргузаштларида ниҳоят чўққини забт этишига имкон яратди, - дейилади клуб баёнотида.

«Ювентус» жорий мавсумда А Серияда «Интер»дан бир очко кўпроқ жамғариб, скудеттони қўлга киритган бўлса-да, «Лион»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал икки ўйин натижасига кўра (0:1, 2:1), турнирни тарк этишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сарри 2019 йил ёзида «Ювентус»ни тарк этган Массимилиано Аллегри ўрнига жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)