
UFC Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангга тайёргарликни бошлади. У 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Fight Island»да америкалик Жастин Гейджига қарши баҳс олиб боради. Бу Хабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмагомедовнинг коронавирусдан вафотидан кейинги илк жанги ҳисобланади.
Ушбу йўқотиш, уни жангга тайёргарлигига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? Ушбу саволга спортчи қуйидагича жавоб берди:
«Биз жуда яқин муносабатларга эга эдик. Албатта, ҳеч нарса жангга эътибор қаратишимга халал бермайди, десам бу, нотўғри бўлади. Бу, албатта, менга халақит беради, деб ўйлайман. Билмайман, эҳтимол бу ҳис-туйғулар мени бошқа даражага олиб чиқади ва мен янада кучли бўларман. Ҳар қандай синовлар сизни синдириши ёки кучлироқ қилиши мумкин. Ва биз буни вақт ўтиши билан билиб оламиз».
Ҳозирда Жастин Гейджи, Тони Фергюссондан ютиб олган UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камарига эга.
Хабиб сўнгги жангчини 2019 йил 7 сентябрь куни америкалик Дастин Пуарьега қарши ўтказиб, ғалабага эришган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар