
Фото: Matchroom
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) Тошкент вақти билан 16 август тонгида 37 ёшли Эрик Уокерга (20-3, 9 КО) қарши рингга кўтарилди ва рақибини очколар эвазига мағлуб этди. Исроил Мадримов тўқнашувдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
- "Жанг шундай қийин кечиши ҳақида ўйлагандик. Шундай ҳам бўлди. Рингдаги ҳакам бир нечта нокдаунларни ҳисобга олмади. Мендан нокаутни ўғирлашди. Ушбу ғалабамни яқиндагина таваллуд айёмини нишонлаган онамга бағишлайман. Барча мухлисларга раҳмат. Ҳаммангизни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан.
Ушбу жангга тайёргарлик кўриш учун атиги уч ҳафтага эга эдим. Ҳа, жанг ўрталарида чарчаб қолдим. Аммо оилам, ватаним, мухлисларим учун ўзимга кела олдим", - дейди Исроил Мадримов.
Исроил Мадримов Уокерга қарши якуний элиминатор жангидаги ғалабаси орқали WBA Жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар