Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" стадионида кечган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
33-дақиқада Санжар Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида эса захирадан майдонга тушган Зоир Жўрабоев бош билан Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
67-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ғалаба голини киритди.
Ўзбекистон МТЖ – Тожикистон МТЖ - 2:1
Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 33, - 1:0. Зоир Жўрабоев 48, - 1:1.
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.ИброҳимҲалил Юлдашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 10.Аброр Исмоилов (5.Акмал Мозговой, 75), 13.Санжар Қодирқулов (8.Нурилло Тўхтасинов, 64), 15.Мурод Холмуҳаммедов (21.Искандар Шойқулов, 85), 17.Шаҳзод Убайдуллаев (19.Шоҳруз Норхонов, 64), 18.Лутфулла Тўраев, 20.Хожимат Эркинов (7.Қувондиқ Рўзиев, 64), 22.Ойбек Бозоров (23.Фаррух Икромов, 85).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 6.Ойбек Рустамов, 11.Суҳроб Бердиев, .
Тожикистон: 23.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 5.Манучеҳр Сафаров, 7.Комрон Турсунов (14.Муҳаммаджон Раҳимов, 88), 9.Алишер Жалилов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов (11.Шериддин Бобоев, 46), 22.Жаҳонгир Эргашев (15.Умаржон Шарипов, 83), 24.Давронжон Эргашев (25.Ваҳдат Ҳанонов, 75).
Захира: 16.Қурбонали Бабаев, 3.Давлатмир Табрези, 6.Хуршед Абдуллоев, 8.Шарафжон Солеҳов, 12.Илҳомжон Баротов, 13.Алишер Баротов, 18.Тоҳир Малодустов.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Эргашев 27, Манучеҳр Сафаров 42, Аброр Исмоилов 68. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади