"Пахтакор" ОЧЛ нимчорак финалида "Истиқлол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Олдинроқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа ёрдамчи мураббийи Питер Хюистранинг айтган фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Анжуманда Хюистрага учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди. Қуйида сербиялик легионернинг фикрларини ўқишингиз мумкин.
"Биз уч йилдан буён биргамиз ва ўйлашимча бугун янги тарихни яратяпмиз. Бундан хурсандмиз ва бахтиёрмиз. Ушбу тарихни иштирокчиси сифатида, ўзбек футболи учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаряпмиз. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, ҳисобда ортда қолаётганда ҳам ҳужумга ўтдик ва тез орада ҳисобни тенглаштирдик. Етарлича вазиятлар яратдик, бугун камбэк қилишда жамоанинг бирдамлиги ва характерини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим", - дейди Драган Черан.
- Бугун Черан ва Дердийок ўйиндан гол урди. Бу сизларга қўшимча ишонч берадими? Чунки Қатарга келганидан кейин жамоа кўп гол ура олмаётганди.
- Бу яхши. Мен ҳам, Эрен ҳам гол урдик. Бу ерда 4та турдан буён гол ура олмаётгандим. Шу боис ўзимизни янада яхши ҳис қилиш учун гол муҳим роль ўйнайди. Аммо бу мусобақа ва унда энг муҳими ғалаба, жамоа ғалаба қозонса ким гол уришининг фарқи йўқ.
Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Доҳа, Қатар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда