Фото: FourFourTwo
ПСЖ собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттирадиган бўлди.
Томонлар 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган, дея хабар қилмоқда журналист Фабрицио Романо.
Ҳозирда фақат агентларга тўланиши керак бўлган пул миқдори муҳокама қилинмоқда, шундай кейин келишув имзоланади. Айтилишича, аввалига Каванининг агентлари 10 миллион евро сўраган.
Айрим хабарларга кўра, уругвайлик футболчи «Манчестер Юнайтед» билан ҳал қилувчи музокараларни ўтказиш учун 4 сентябрь куни Англияга етиб боради. Аввалроқ Каванининг янги жамоасидаги маоши йилига 10 миллион евро атрофида бўлиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Кавани ПСЖни эркин агент сифатида тарк этди. У парижликлар сафида 2013 йилдан буён ҳаракат қилиб келарди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас