2 259
Бахтиёр Ашурматов: "Режа — учинчи ўрин! Муртазоевга қарсак чалиш керак. Ноҳақ бўлсам ҳам, майдонга чиқиб кетгим келади"
Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғрисини айтсам, "Машъал" жамоасини жуда ҳурмат қиламан, чунки меҳнаткаш ва жанговар жамоа ҳисобланади. Таркибида юлдузлар кўп бўлмаса ҳам, сўнгги сониягача майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боради. Шу сабабли бугунги ўйин ҳам жуда мураккаб бўлди. Шунга қарамай, сафарда ўзимиз учун жуда муҳим бўлган очколарни қўлга киритдик.
Ўйлайманки, бу ғалаба мухлислар, раҳбарият, жамоамнинг руҳиятини кўтарди ва биз охиригача курашиш имкониятига эга бўляпмиз. Йигитларга ғалаба учун ташаккур айтаман. Тўғри, биринчи бўлимда "Машъал" яхшироқ ўйнади, биз асосан ҳимояланишга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш режаси бор эди. Бу амалда ўз исботини топди: иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, тўп назоратини қўлга олдик ва гол урдик.
Ўз навбатида "Машъал" жамоасига қойил қолиш керак. Мезбонлар ютқазиб турган вазиятда бизни чуқур ҳимояланишга мажбур қилишди. "Машъал"нинг ўйини сабабли тактик ўзгаришларни амалга ошириб, ҳимоячилар сонини орттиришга тўғри келди. Охиригача курашганимиз учун ўйин якунига яқин ғалаба голини киритдик, деб ўйлайман. Лекин, тан олишим керак, бугун "Машъал" дурангга лойиқ эди. Ажойиб ўйин учун мезбонларга миннатдорчилик билдираман ва кейинги ўйинларига омад тилайман.
— Пенальти белгиланган вазият ҳақидаги фикрингиз?
Менинг жамоам пенальти тепди. Мураббий сифатида бундан хурсандман. Ўша вазиятни кўриб чиқиш керак. Эътибор қилган бўлсангиз, баҳсли вазиятларда ҳам тўп жамоамда қолишини истайман, бизнинг фойдамизга қарор чиқишини хоҳлайман. Шунинг учун эмоцияга берилиб ноҳақ бўлган пайтимда ҳам "улардан чиқиб кетди, бизнинг тўпимиз" дейишим мумкин. Ўйин пайти қизишиб кетасиз ва бошқача фикрлайсиз. Ноҳақ бўлсам-да, майдонга чиқиб кетгим келади. Шу сабабли ҳозир вазиятни кўрмасдан бир нарса дея олмайман. Ҳакамлар ҳаракатини кўриб чиқадиган алоҳида қўмита бор. Лекин,
Кўрдингиз, ўйинчи йиқилди, "Машъал" футболчиси тўпга улгурмади. Менимча, бизнинг вакилимиз тўпга биринчи эди.
— "Қўқон-1912" жамоаси мавсумни нечанчи ўринда якунлайди, деб ўйлайсиз?
Сўнгги 2 йилда "Қўқон" Суперлигада қолиш учун курашган эди. Гапнинг очиғи, мавсум бошидаги мақсадимиз аутсайдерлар қаторида бўлмаслик эди. Лекин, мавсум давомидаги ажойиб ўйинларимиз мақсадни ўзгартириб, юқори ўринлар учун курашиш имконини тақдим қилди. Сафардаги ғалабадан хурсандман. 3-ўринни эгаллаш имконияти бўлса, бундан фойдаланиш керак. Барча рақобатчиларимизда ҳам ўйин тақвими жуда зич. Кейинги 2 ўйинимиз АГМК ва "Насаф"га қарши бўлади. Шу баҳслар жамоамизнинг мавсумдаги тақдирини ҳал қилиб беради, деб ўйлайман. Режа — 3-ўрин!
— Ҳисоб тенглашган вазиятда ким хатога йўл қўйди?
Ўйин якунида рақиблар ҳужумга зўр бериб, қанотлардан узатмаларни кўпайтиришини билардик. Шу туфайли 3-ҳимоячини ўйинга чиқардик. Аммо голга чанқоқ Ҳумоюн Муртазоев ҳимоячиларимизнинг орасидан туриб дарвозани ишғол қилди. Бу ерда фақат ҳужумчини олқишлашимиз керак.
— Сўнгги турларни нейтрал майдонда ўтказиш фикрига қандай қарайсиз?
Бизга марказлаштирилган тизимда ўтказилган ўйинлар омадли келган эди. Яна шундай бўладиган бўлса, мен хурсанд бўламан. Қаерда ютиб, қаерда имкониятни бой беришингизни билмайсиз. Бизга фарқи йўқ. Жанговар ўйин кўрсатсак, ғалаба қозониш имкониятига эгамиз.
— Мухлисларнинг стадионларга қайтарилганини инобатга олсак, ҳар бир жамоа ўз уйида ўйнагани адолатли эмас?
Адолатли, албатта. Мухлисларнинг стадионга қайтгани мени қувонтирди. Уларсиз ўйинларда шиддат пасаяди, файз йўқолгандек бўлади. Аммо биринчи даврада чемпионатни ўтказишга масъул шахслар ва мураббийлар ўртасида 2-даврада ҳам 4 турни нейтрал майдонларда ўтказиш бўйича гаплашиб олганмиз. Бу борада ҳозирча якуний тўхтамга келинмади. Аммо қандай қарор қабул қилинса, биз тайёрмиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар